Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров барча мусулмонларни Яқин Шарқдаги тинчликнинг тикланиши учун дуо қилишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, вазият бутун дунёдаги мусулмонларни ташвишга солмоқда.
«Биргаликда ўз муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланиш ўрнига Яқин Шарқнинг нуфузли мамлакатлари кескинликнинг янги ўчоқларини юзага келтирмоқда», — деб ёзди Қодиров «Вконтакте»даги саҳифасида.
Қодиров, шунингдек, ҳозир барчаси хавфли чегарада турганлигини ва унинг ортида уруш ҳамда глобал фожиа турганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)