Номаълум пранкер «Порту» дарвозабони Икер Касильяс устидан ҳазил қилди. Бу ҳақда AS берган маълумотларга асосан «Спорт Экспресс» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, у Касильясга қўнғироқ қилиб, ўзини «Реал»нинг янги бош мураббийи Зинедин Зидан деб таништирган ва Мадрид клубига қайтишни таклиф қилган. 2015 йил ёзида «қаймоқранглилар» сафини тарк этган Касильяс таклифга рад жавобини берди.
Эслатиб ўтамиз, Зинедин Зидан 4 январь куни «Реал» жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)