Москва шаҳридаги «Рись» махсус бўлинмаси (СОБР) ходими электр поезди ғилдираклари остидан итни қутқариб, ўзи ўлимга олиб келувчи жароҳатлар олди. Бу ҳақда марҳумнинг хизматдошлари берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 4 январь куни Новогиреево темирйўл вокзалининг платформасида бўлган ит, электр поезди келаётган темирйўлга тушиб кетган.
Кучукни қутқариш учун пастга ташланган 31 ёшли СОБР ходими Константин Волков итни платформага чиқариб юборди. Лекин ўзи чиқишга улгурмади ва яқинлашиб келган электр поездининг уриб юбориши натижасида ҳаётдан кўз юмди.
Таъкидланишича, Волков жанговар ҳаракатларда иштирок этган ва илгари «Русь» Ички қўшинлар махсус кучларида хизмат қилиб, қизил берет эгаси бўлган. Марҳумнинг хотини ва бир нафар фарзанди ёлғиз қолди.
Изоҳ (0)