Покистонда микроавтобусга ўрнатилган газ баллон мосламасининг портлаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Nation нашри берган маълумотларга асосан «Сегодня.ua» хабар қилмоқда.
Ҳодиса 3 январь, якшанба куни Карак туманидаги Индас-Хайвэй трассасида содир бўлди. Пешовор шаҳридан Дера-Исмоил-Хон шаҳрига кетаётган микроавтобуснинг ичида ўрнатилган газ баллони кутилмаганда портлаб кетиши оқибатида ёнғин юзага келди.
Полициянинг таъкидлашича, микроавтобусда тўйга кетаётган оила бўлган.
Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар аёл борлиги маълум қилинди. Яна олти киши қутқарилиб, яқин атрофдаги шифохонага юборилди.
Изоҳ (0)