Филиппинда Янги йил оқшомида пиротехника воситаларини портлатиш оқибатида камида 380 киши жабрланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Бахтсиз ҳодисаларнинг аксарият қисми қўлда ясалган сифатсиз мушаклардан фойдаланиш билан боғлиқ. Бундан ташқари, мамлакатнинг ўнлаб фуқароси пиротехника воситаларининг уйга тушишидан жабрланди.
Ўқотар қуролга эга кўпчилик филиппинликлар Янги йил кечаси ҳавога ўқ узган. Натижада бир киши ҳалок бўлган, уч киши жабрланган.
Филиппин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига қараганда, Янги йилда пиротехника воситалари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар сони ўтган йилгига қараганда, икки марта камайган.
Изоҳ (0)