Мезбонлар фойдасига иккита пенальти белгиланган футбол бўйича Испания чемпионатининг «Реал» — «Реал Сосьедад» (3:1) учрашувини бошқарган ҳакам Хосе Луис Гонсалес ўйин қайдномасига меҳмонлар президенти Хокин Апперибай айтган сўзларни ёзиб қўйди, дея хабар беради «Uff.uz».
«Танаффус вақтида кийиниш хонаси томон кетарканмиз, эшик олдида ‘Реал Сосьедад’ президенти Хокин Аперрибай бизни кутиб турганини кўрдик. У бизга мурожаат қилиб, ‘бу шармандалик. Сиз бизнинг ўйинимизни ўғирладингиз. Мен полицияга расмий шикоят топшираман’, деди», — дея маълум қилинган мазкур қайдномада.
Изоҳ (0)