«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран қайси рақам остида тўп суришига ойдинлик киритиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Uff.uz».
Туркиялик футболчи еттинчи рақамда ўйнайдиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Туран ёзги трансферлар мавсуми вақтида «Барселона» сафига келиб қўшилганди, аммо янги ўйинчиларни қайдномага киритиш тақиқлангани туфайли майдонга туша олмаётганди.
Жамоанинг бошқа бир янги футболчиси Алеиш Видал 22-рақам остида тўп сурадиган бўлди.
Изоҳ (0)