Хитойда Йзянси вилоятидаги етакчи олий ўқув юртларининг собиқ ректори Чжоу Вэньбинь пора олганлиги ва жамоат жамғармаларини талон-тарож қилганлиги учун бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этилди. Чжоу Вэньбинь 2002—2013 йилларда дастлаб Хитой геология институти, кейин эса Наньчан университетига раҳбарлик қилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
У нақд пул ва қимматбаҳо совғалар кўринишида 3,24 миллион доллардан ортиқ маблағни қўлга киритганликда айбдор деб топилди. Бу маблағларни унга асосан хусусий компаниялар ва мактаблар берган, бунинг эвазига Вэньбинь уларга турли лойиҳаларда ғолиб бўлиб, давлат маблағларини олишига ёрдам берган.
55 ёшли собиқ ректор, шунингдек, Наньчан университети жамғармасидан ўн миллион долларга яқин маблағни қонунга хилоф равишда сарфлашда айбдор деб топилди. У 2013 йилда ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)