Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятидаги Қўрғонтепа «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйида «Меҳрга муҳтож фарзандларимизга меҳр бериб, баҳра олайлик» мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Шу куни 180 ўринли ётоқхона биносининг очилиш маросими ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ахборот хизмати хабар берди.
Байрам тадбирида Андижон вилояти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, ҳарбий прокуратура, Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги, ички ишлар бошқармаси, давлат солиқ инспекцияси вакиллари иштирок этди. «Ватан» ҳарбий оркестри қўшиқлари байрамга алоҳида файз бағишлади.
Ташриф буюрган меҳмонлар ҳомийлиги асосида янги бино учун гиламлар ва бошқа керакли анжомлар совға қилинди.
Изоҳ (0)