Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Доҳа шаҳрида Қатар олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси ташкилоти ўзининг Facebook’даги саҳифасида хабар қилмоқда.
Самвел Бабаян мураббийлигидаги терма жамоа Қатарга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик назорат учрашувида, жамоа сафидаги голларга иккинчи бўлимда Акром Комилов ва Достон Турсунов муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг БААдаги йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашуви КХДР олимпиячиларига қарши кечиб, унда Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Шунингдек, Дубайда ўзининг иккинчи йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғин давомидаги иккинчи назорат учрашувида Сурия олимпия терма жамоасидан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.
Изоҳ (0)