АҚШнинг жануби-шарқидаги бир неча штатларида юзага келган торнадо ва сув тошқини қурбонлари сони 41 кишига етди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Тошқин ва торнадо туфайли Миссури штатида олти киши, Техас штатида 11 киши, Иллинойс штатида беш киши, Миссисипи, Алабама, Теннесси ва Арканзас штатларида эса жами 19 киши ҳалок бўлди.19-қурбон Алабаманинг жануби-шарқий қисмида топилди. У сўнгги вақтгача бедарак йўқолган деб ҳисобланган эди.
Расмийлар табиий офат етказган зарарга баҳо беришга тайёр эмас.
Изоҳ (0)