Тунис полицияси ва миллий гвардия кучлари томонидан мамлакатнинг давлат хавфсизлиги идораларига қарши теракт уюштиришга тайёргарлик кўраётган уч нафар террорчи гуруҳ аъзоси Кассерин провинциясида ҳибсга олинди. Бу ҳақда Тунис Республикасининг Ички ишлар вазирлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
«Туниснинг ИИВ ва миллий гвардияси кучлари томонидан Кассерин провинциясидаги Шаамби тоғларидаги террорчи гуруҳларнинг таъминоти билан шуғулланиб келган ва мамлакатнинг хавфсизлик идораларига қарши теракт уюштирмоқчи бўлган уч нафар террорчи гуруҳ аъзоси ҳибсга олинди», ― дейилади вазирлик баёнотида.
Шаамби тоғлари Кассерин провинциясининг Жазоир билан чегарадош бўлган ҳудудда жойлашган ва бу ҳудудда Туниснинг қуролли кучлари террорчи гуруҳларга қарши 2012 йил декабрь ойидан бошлаб аксилтеррор операциясини ўтказиб келмоқда.
Изоҳ (0)