Хитой ҳукумати 2015 йилда, текшириш давомида зарарли чиқиндиларни атмосферага чиқаришнинг мумкин бўлган энг юқори миқдорини доимий равишда ошириб келаётганлиги аниқланган 17 мингта корхонани ёпди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Қарорлар, миллиондан ортиқ Хитой корхоналари текширилгандан кейин қабул қилинди.
Ҳукумат вакиллариниг таъкидлашича, текширишларнинг айримлари фуқароларнинг аниқланган қоидабузарликлар ҳақида берган хабарларига асосан ўтказилди.
Маълум қилинишича, дам олиш кунлари Пекиндаги ҳавонинг ифлосланиш даражаси аҳолининг соғлиғига хавфли бўлган кўрсаткичга яна чиқиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пекин ҳукумати ҳаводаги кучли ифлосланишга қарши курашиш доирасида 2,1 мингта фабрикага ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш ёки қисқартиришни буюрган эди.
Изоҳ (0)