Россиялик хонанда Вера Брежнева самарқандлик мухлисларига ваъда берди, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
«Афсонавий Самарқанд шаҳрини бориб кўриш менинг энг катта орзуим! Афсуски, ниятим бу сафар амалга ошмади», — деди Вера Брежнева.
«Аммо барча самарқандлик мухлисларимга ваъда бераманки, бир кун албатта мўъжизавий шаҳрингиз манзарасидан завқланаман», — дея қўшимча қилди россиялик қўшиқчи.
Эслатиб ўтамиз, россиялик таниқли хонанда Вера Брежнева 15 декабрь куни Тошкентдаги «Истиқлол» санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этган эди.
Изоҳ (0)