Испаниянинг Кастилия-Ла-Манча мухтор вилоятидаги Мансанарес шаҳрида «легионерлар кассаллиги» деб номланадиган легионеллез инфекциясининг авж олиши қайд этилди. Бу ҳақда «Корреспондент. нет» хабар қилмоқда.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, бугунги кунга келиб ушбу инфекция билан касалланганлар сони 205 кишини ташкил қилмоқда.Беморларнинг 46 нафари шифохонага ётқизилиб, улардан олти нафарининг аҳволи оғир. Бундан ташқари, касаллик туфайли 84 ва 73 ёшдаги икки нафар эркак вафот этди.
Мухторият расмийларининг таъкидлашича, касалликни юқтириб олганлар сони кўпайиши мумкин. Ҳукуматда легионеллезнинг авж олишига сабаб бўлган аниқ омиллар тўғрисида маълумот йўқ. Мумкин бўлган сабаблар ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)