Бангладеш масжидидаги портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна ўндан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда полиция маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Терговчилар ҳалок бўлган одам террорчи бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
«Биз ҳодисанинг худкуш томонидан содир этилган теракт эканлигини аниқлаш юзасидан текширув ўтказмоқдамиз», — деди полиция вакили Мотиар Раҳмон.
Теракт масжидда юзга яқин одам бўлган жума намози вақтида содир бўлди.
Бомба портлатилган масжид «Аҳмадия» мусулмонлар ҳаракати жамоасига тегишлидир.
Изоҳ (0)