КХДР раҳбари Ким Чен Ин Корея халқ армияси ўқув машғулотларини жадалроқ ўтказиш тўғрисида буйруқ берди. Бу ҳақда у мамлакатда бўлиб ўтган 526- ва 671-рақамли ҳарбий қисмларнинг йирик ўқув машғулотлари давомида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
СТАК агентлигининг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси, шунингдек, армия раҳбариятини «энг шафқатсиз ва оғир урушга ҳозирликни таъминлаш учун ўқув машғулотлари ўтказишдаги расмиятчилик ва бир қолиплиликка барҳам бериш»га чақирди.
«Аскарлар уруш ҳаракатларига максимал яқин шароитларда тайёргарлик ўташи лозим», — деди Ким Чен Ин.
Олий қўмондон, шунингдек, ҳарбий техника модернизациясини амалга ошириш ҳақида кўрсатма берди.
Изоҳ (0)