Россия Давлат думасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Михаил Емелянов Pepsi ва Coca-Cola каби ширин газли ичимликларни сотиш учун акцизларни ошириш АҚШнинг Россияга қарши санкцияларига ғайриодатий жавоб чораси бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
АҚШ 22 декабрь, сешанба куни Россия Федерациясига нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Рўйхатга 34 нафар юридик ва жисмоний шахс, жумладан, Қримнинг «Новий свет», «Массандра» ва «Магарач» вино заводлари ҳам киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ санкциялар рўйхатининг кенгайтирилиши Россияга нисбатан мантиққа зид ва дўстона бўлмаган муносабатнинг давоми эканлигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)