Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 16-турида «Раё Валекано»га қарши кечган учрашувда асабийлашиб «Реал»нинг мухлисларини ҳақорат қилди. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар қилмоқа.
Испания ОАВ мазкур ҳолат акс эттирилган видеолавҳани атрофлича таҳлил қилди. Маълум бўлишича, Роналду мухлисларнинг жамоа ўйинидан норози бўлаётганидан чарчаганини таъкидлаб, қўпол сўзлар билан мурожаат қилган.
Таъкидланишича, ўйиннинг 28-дақиқасидан бошлаб меҳмонлар майдонда 9 киши бўлиб ўйнаганлиги сабабли, мадридликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган бўлсада, ўйин якунида 10:2 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)