23 декабрь, чоршанба куни Мексиканинг Синалоа штатида юк ташувчи поезд ва автобуснинг тўқнашуви оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, 23 нафар киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, фожиа Масатлан шаҳрида содир бўлиб, автобус ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поезднинг олдидан ўтиб кетишга ҳаракат қилиб, улгурмаган.
Ҳалокатга учраган автобусда хусусий компаниялардан бирининг ходимлари бўлган. Жароҳат олганлар шифохоналарга ётқизилди. Синаола губернатори Марио Лопес Вальдес воқеа содир бўлган жойга етиб келди.
Изоҳ (0)