2015 йилнинг ёзида Изер департаментидаги ташкилотда теракт содир этган ва раҳбарининг бошини танасидан жудо қилган Франция фуқароси Ясин Сали қамоқхона камерасида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Флери-Мерожи қамоқхонаси раҳбариятининг маълумотига қараганда, 35 ёшли Ясин Сали 22 декабрь, сешанба куни чойшаб ёрдамида камерасидаги панжарага ўзини осиб қўйган.
Салининг ўз жонига қасд қилиш хавфи бўлмаганлиги туфайли у бир кишилик камерага жойлаштирилган бўлган.
Июнь ойида Ясин Сали Сен-Кантен-Фаллавье шаҳридаги газ баллонлар ишлаб чиқарувчи ташкилот ҳудудига автомобилда бостириб кириб, тўлдирилган махсус идишларга бориб урилган. Натижада портлаш юзага келган. Ҳодиса жойи яқинидан арабча ёзувли байроқ ва танасидан жудо қилинган одам боши топилган эди. Тергов натижаларига кўра, жиноят қурбони гумонланувчининг раҳбари бўлган.
Изоҳ (0)