Туркияда Россия жорий этган санкциялардан сўнг, унинг ҳудудига киритиш тақиқланган 20 тонна сабзавот ва мева Кадирили шаҳри аҳолисига текин тарқатилди. Бу ҳақда «Bigmir.net» хабар беради.
Шаҳар мэри Умар Тарханнинг сўзларига қараганда, маҳаллий маҳсулотлар ярмаркаси доирасида ишлаб чиқарувчилардан 35 минг лирага сабзавот ва мевалар харид қилиниб, аҳолига текин тарқатилган. Мэр шу тариқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланганлигини маълум қилди.
Аввалроқ туркиялик тадбиркорлар Россияда тақиқланган ўн тонна апельсинни сотиб олиб, уларни камбағалларга тарқатган эди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширганига жавобан Россия президенти Владимир Путин Туркияга қарши санкциялар киритиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Изоҳ (0)