Яқинда Қозоғистон мусулмонлар уюшмаси Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвилига Қозоғистондаги шаҳарлардан бирига аким (ҳоким) бўлишни таклиф қилган эди. Саакашвили таклифни рад этиб, Украинадаги коррупцияга қарши курашиш ишлари ҳали якунланмаганлигини маълум қилган эди, деб хабар беради «Nur.kz».
Шу муносабат билан «Nur.kz» «Михаил Саакашвилини Қозоғистон шаҳри акими сифатида кўришни истар эдингизми?» мавзусида сўров ўтказди.
2 931 киши иштирок этган овоз бериш натижаларига кўра, фуқароларнинг ярмидан кўпи Саакашвилини Қозоғистон давлат лавозимларида кўришни истамаслиги маълум бўлди.
Овоз берувчиларнинг 1582 нафари (54 фоизи) «Саакашвили бу ерда ҳеч кимга керак эмас» деган фикр билдирган. 502 нафари (19 фоиз) эса у халққа коррупцияга қарши курашишда ёрдам бериши мумкин деб ҳисоблаган. 425 киши эса истеҳзо билан мамлакат Маданият вазири лавозимига Жерар Депардьени тайинлашни таклиф қилган.
Изоҳ (0)