Афғонистон пойтахти Қобулнинг дипломатик кварталидаги портлашлар ракета ҳужумлари натижасида содир бўлган. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Полициянинг маълум қилишича, ракеталардан бири АҚШ элчихонаси жойлашган ҳудудга, иккинчиси Испания элчихонаси жойлашган Шерпур ҳудудига, учинчиси эса шаҳар маркази яқинига тушган.
Авиаҳужумлар содир этилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи сирена товуши эшитилганлиги таъкидланмоқда.
Ҳужум Баграм шаҳридаги НАТО авиабазаси яқинида содир этилган худкуш ҳужумидан сўнг, бир неча соат ўтиб содир этилган.
Аввалроқ Қобул дипломатик кварталида иккита портлаш юз берганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)