Россияда аккредитациядан маҳрум бўлган Gazeta Wyborcza нашрининг журналисти Вацлав Радзивинович Россия Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ)дан унинг мушугига ғамхўрик кўрсатишни илтимос қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Россия ТИВ Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида, ўзининг «жангари дугонаси»ни ташлаб кетаётган мухбирнинг сўнгги илтимосини қаноатлантиришини маълум қилди.
Кўчиб кетаётган польшалик журналист томонидан уни аккредитациядан маҳрум қилиниши мавзусида берилган бир қатор интервьюлардан кейин Россия ТИВ мушук масаласини кўтариб чиққан.
Аввалроқ, 18 декабрь, жума куни Польшанинг Gazeta Wyborcza нашри журналисти Вацлав Радзивинович Россия ТИВга таклиф қилиниб, у аккредитациядан маҳрум қилинганлиги маълум қилинган эди.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ўзининг Facebook’даги шахсий саҳифасида маълум қилишича, россиялик мухбир Леонид Свиридов Польша пойтахти Варшавадан чиқариб юборилганлиги учун, Польшага нисбатан шу тарзда муносиб жавоб берилган.
Изоҳ (0)