Кувайт парламентининг 22 декабрь, сешанба кунги йиғилиши чоғида депутатлардан бири ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлими сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган. Бу ҳақда Al-Bawaba News хабар бермоқда.
Аввалига Набил ал-Фадлянинг ҳамкасблари уни ҳушидан кетган деб ўйлади. Шифокорлар чақирилди ва йиғилишда танаффус эълон қилинди. Етиб келган шифокорлар сиёсатчининг жони узилганини қайд этди. Шундан сўнг депутатлардан бири — Халил Абдулла марҳумнинг курсиси устига Кувайт байроғини тикди.
Изоҳ (0)