22 декабрь, сешанба куни Ҳиндистоннинг ғарбида жойлашган Калькутта шаҳар аэропортида Jet Airways авиакомпаниясининг автобуси Air India йўловчи самолётига тўқнашиб кетди. Бу ҳақда NDTV телеканали берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Зарар кўрганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Ҳодиса содир бўлганда, Ҳиндистоннинг Силчар шаҳрига парвоз қилиши лозим бўлган самолётда йўловчилар бўлмаган. Тўқнашув натижасида самолётнинг двигатели жиддий зарар кўрганлиги таъкидланмоқда.
Аэропорт ва авиакомпаниялар вакиллари воқеа жойига етиб келди. Айни вақтда автобус ҳайдовчиси тиббий кўрикдан ўтказилиб, сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)