Рождество байрамлари арафасида Германияда муз ҳайкаллари фестивали очилди. Бу ҳақда «ТВ Центр» хабар қилмоқда.
10 та мамлакатдан, шу жумладан, Россиядан келган ҳайкалтарошлар «Минг бир кеча» эртагининг қаҳрамонларини яратиш учун бир неча ҳафта меҳнат қилди. Бутун бир бошли шаҳарни қуриш учун 300 тоннадан ортиқ муз, қор ва қум керак бўлди.
Фестиваль бир неча ой давом этади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳайкаллар эриб кетмаслиги учун махсус технологиялардан фойдаланилади.
Изоҳ (0)