Ливан томонидан ўққа тутилганга жавобан Исроил ҳарбийлари артиллериядан ўт очди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Ҳарбийлар аввалроқ Исроил ҳудудида содир этилган ракета ҳужуми учун жавобгарликни Ливан ҳукуматига юкламоқда. Шунингдек, улар мамлакат суверенитети ва унинг фуқаролари хавфсизлигини бузишга йўналтирилган ҳаракатларга қаршилик кўрсатишни давом эттиришини маълум қилди.
Аввалроқ Исроилнинг шимолий ҳудуди ракета ҳужумига учраганлиги маълум қилинган эди. Ракеталар Ливан ҳудудидан учирилганлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)