Қозоғистон сейсмологлари 19 декабрь, шанба куни Қирғизистон ҳудудида 4,6 магнитудали зилзила содир бўлганлигини қайд этди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ерости силкиниши маркази Олмаота шаҳридан 254 километр жануби-шарқда жойлашган.
Ер силкиниши 10,5 даражадаги энергетик зилзила синфига мансуб бўлиб, унинг маркази 41,80 даражадаги шимолий кенглик ва 79,36 даражадаги шарқий узунлик координатлари бўйича қайд этилган. Унинг ўчоғи 30 километр чуқурликда жойлашган.
Изоҳ (0)