Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Асосий Яқин Шарқ мамлакатларининг камида иккитаси Саудия Арабистони бошчилигидаги аксилтеррорчилик коалициясига кирганидан бехабар қолди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Мамлакатларининг террорчилар билан курашиш ислом коалициясига қўшилиши юзасидан Ливан ва Покистон ҳукумати ўз ҳайратини билдирди.

Хусусан, Покистон ташқи ишлар вазири Айзаз Чоудри янги коалиция ва унга аъзолик ҳақида газеталар орқали хабар топганини билдирди. У, ҳатто, вазиятни ойдинлаштириш учун Саудия Арабистони элчисига қўнғироқ қилган. Хабарларга кўра, Покистон ҳукумати билан коалицияга кириш масаласи муҳокама қилинмаган.

Ливан ташқи ишлар вазири ҳам коалицияга киритилгани юзасидан ҳеч қандай хабар олмаган. Муассаса бундай қадам баъзи бир кучлар Ливан ташқи ишлар вазирлиги функциясини ўзига олишга уринишини билдиришини айтиб, буни изоҳлашни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни Саудия Арабистони ўз аксилтеррорчилик коалициясини тузгани, унга 34 та мамлакат киргани хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар