Ироқда 1972 йилдан бери биринчи маротаба ўтказилган «Ироқ гўзали» танловининг олий унвонига 20 ёшли Шальма Абдулраҳмон эга бўлди. Бу ҳақда AFP берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Мамлакат навбатдаги «Олам гўзали» танловида иштирок этиш ниятида мусобақани халқаро андозаларга имкон даражада яқинлаштирилган тарзда ўтказган бўлса-да, иштирокчиларнинг чўмилиш кийимида чиқишига рухсат берилмади.
«Ироқ гўзали» танлови сўнгги маротаба 1972 йилда бўлиб ўтиб, унда Виждон Бурхон ад-Дин Сулаймон ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Олам гўзали — 2015» танлови ғолиблари интернетда ўзларининг макияжсиз суратларини намойиш этган эди.
Изоҳ (0)