Ўтган ҳафта давомида Тоғли Қорабоғда бўлиб ўтган қуролли тўқнашувлар оқибатида Арманистон ҳарбийларидан 18 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Trend берган маълумотлар асосида «РБК» хабар қилмоқда.
Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, 19 декабрда, кун давомида Озарбайжон ҳарбий кучлари томонидан Арманистон ҳарбий кучларининг барча қўпорувчилик ҳаракатлари бартараф қилиниб, душман позицияларига қарата ўт очган. Ҳужум оқибатида икки нафар арман ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлиб, яна тўрт нафари ярадор бўлган.
Қуролли тўқнашув оқибатида бир нафар озарбайжонлик аскарнинг ҳалок бўлганлиги маълум қилинди.
Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг Мудофаа вазирлиги баён қилишича, ҳафта давомида ўндан зиёд Озарбайжон ҳарбий кучларининг аскари ҳалок бўлиб, 30 нафардан ортиғи тан жароҳати олди.
Қорабоғ можароси, аҳолисининг асосий қисми арманлардан ташкил топган Тоғли Қорабоғ 1988 йилда Озарбайжон таркибидан чиқишини эълон қилгач бошланган. Тоғли Қорабоғ аҳолисининг 99,89 фоизи Бокудан тўлиқ мустақил бўлишни ёқлаб чиққан референдумдан кейин, кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар бошланган. 1994 йил май ойида сулҳ тузиш ҳақидаги келишувлар кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон раҳбари Серж Саргсян сўнгги йил мобайнида биринчи марта ўтказилган музокаралар чоғида Тоғли Қорабоғдаги можаро ҳудудида кескинликнинг кучайиши оқибатида одамлар нобуд бўлганидан хавотир билдирган эди.
Изоҳ (0)