Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристин Лагард тадбиркор Бернар Тапига 400 миллион евро товон пули тўлаш билан боғлиқ иш юзасидан судга чақирилди. Бу ҳақда Le Figaro нашрига таяниб, «РБК» хабар беради.
Лагард Франция молия вазири лавозимини эгаллаб турган пайтда инвестор ва сиёсатчи Бернар Тапига Adidas компаниясидаги улуши учун товон пули тўланганлик билан боғлиқ бепарволикда гумон қилинмоқда. Франция суди ХВЖ раҳбарига нисбатан расмий тергов ишини 2014 йилнинг августида бошлаган эди. Агар Лагард айбдор деб топилса, унга қамоқ жазоси ва жарима хавф солади.
Нашрнинг таъкидлашича, Лагарднинг адвокати унинг судга чақирилиши юзасидан шикоят билдиришини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Adidas’нинг собиқ хўжайини 400 миллион еврони тўлай олмаслигини айтиб, хонавайрон бўлганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)