Россия Федерацияси президенти Владимир Путин «Россиянинг иқтисодий хавфсизлиги ва манфаатларига дахл қилувчи алоҳида ҳолатлар туфайли» 2016 йилнинг 1 январидан Украина билан эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишувнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар порталига жойлаштирилган.
Ҳукумат раиси Дмитрий Медведев Россия телеканалларига 9 декабрь куни берган интервьюсида Украина Европа Иттифоқи билан уюшган аъзолик остонасида турганлиги сабабли 2016 йилнинг 1 январидан у билан савдодаги имтиёзли режим якунланиши лозимлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)