Украинанинг Одесса вилояти губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ўзини ахлоқ доирасида ва маданият билан тутишни билмайдиган ҳукумат учун Украина халқидан узр сўради, деб ёзади «Сегодня.ua».
«… Ўзим бир вакили бўлган ҳукумат сизни бундай вазиятга қўйгани учун узр сўрайман. Мен кўпинча ўзини ахлоқ ва маданият доирасида тута олмайдиган, ҳаммани пастга уриб, ўзини ва мамлакатни кулгига қўядиган ҳукумат учун узр сўрайман. Мен ҳукуматдагиларнинг барчаси номидан гапирмаяпман, лекин унинг катта қисмини назарда тутяпман, у, шу жумладан, ҳукумат раҳбарини ҳам ўз ичига олади. Ҳамма нарсани тўс-тўполон ва цирк томошасига айлантириб юборишганидан афсусдаман», — деди Саакашвили 14 декабрь, душанба куни Киевда Миллий ислоҳот кенгаши мажлиси якунларига бағишланган брифингда.
Эслатиб ўтамиз, Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Миллий ислоҳот кенгаши йиғилиши давомида юзага келган можарода Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Михаил Саакашвилининг юзига сув сепиб юборганди. Украина ИИВ раҳбарининг сўзларига қараганда, Одесса раҳбари барчага, жумладан президентга ҳам бирор нарса дейиш учун имкон бермаган.
Изоҳ (0)