«Дарё»да доимий рукн — ҳар куни энг муҳим янгиликларнинг кечки дайжести бериб борилади.
1. Рустам Азимов: Ўзбекистон 60 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширади. Бу беш йил ичида 900 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилади, дегани.
2. Германия авиацияси илк бора Суриядаги операцияда қатнашди. Франция эса ИШИДга қарши илк бор қанотли ракеталарни қўллади.
3. Россияликларнинг телеянгиликларга бўлган ишончи камайди. Шу билан бирга, ТВ 85 фоиз россияликлар учун мамлакат ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалар ҳақида ахборот олишнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда.
4. «Юлдузлар жанги» чипталар сотувидан 100 миллион доллардан ортиқ ишлади. Қизиқ томони, фильмнинг АҚШдаги премьераси бугун, 16 декабрда, Тошкентдаги премьераси эртага, 17 декабрда. Қаерда кўриш мумкинлиги ҳақида эса «Дарё Афиша» сизга маълумот беради.
5. Йозеф Блаттер: Россия ва Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионатлари режага кўра бўлиб ўтади. «Мен Швейцария ва Америка адлияси даъволашаётган тўпга айланиб бўлдим», — деди Блаттер.
Изоҳ (0)