Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Федерациясининг Камчатка ўлкасида Ми-8 вертолётининг қаттиқ қўниши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Узоқ Шарқ транспорт бўйича тергов бўлинмаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Оксана Полшакованинг маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

«Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган. Жабрланганларнинг аниқ сони ҳақида бизда маълумот йўқ. Терговчилар фавқулодда ҳолат юз берган ҳудудга учиб кетди. РФ Жиноят кодекси 263-моддаси 2-қисми (‘Хавфсизлик ва ҳаво кемасидан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали одам ўлимини келтириб чиқариш’) бўйича жиноят иши қўзғатилди», — дейди Польшакова.

Ми-8 вертолёти 16 декабрь, чоршанба Камчатка ўлкасининг Соболевский туманида қаттиқ қўнишни амалга оширди. У газ компанияси ходимларини олиб кетаётган бўлган. Ҳудудий ФВВ олти кишининг жабрланганлигини маълум қилди. Вертолётда жами 22 киши бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрдўғон расман Туркия президенти этиб қайта сайланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)