Эрон расмийлари ракета синовини ўтказиб, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1929-рақамли резолюциясини бузган. Бу ҳақда халқаро ташкилотнинг махфий ҳисоботига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Ҳисоботда таъкидланишича, Теҳрон 10 октябрда «Эмад» баллистик ракетасини синовдан ўтказган. Экспертлар комиссиясининг мазкур ҳолат юзасидан ҳисоботи 10 саҳифадан иборат ва унга 11 декабрь санаси қўйилган. Агентлик маълумотига кўра, ҳужжат Хавфсизлик кенгашининг Эронга қарши санкциялар қўмитаси аъзоларига ҳам юборилган.
Олдинроқ АҚШ Эронни 1929-рақамли резолюцияни бузишда айблаганди. 2010 йилда қабул қилинган ушбу ҳужжат Эронга баллистик ракеталарни синовдан ўтказишни ман этади.
Изоҳ (0)