АҚШ психологлари узоқ давом этган тадқиқотлар ва дунё бўйича машҳур Instagram ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари билан мулоқотлардан сўнг, бу тармоқни ҳар куни кузатиб бориш инсоннинг тушкунликка тушиб қолишига олиб келиши мумкин деган хулосага келди. Бу ҳақда «Mobinfo.uz» хабар беради.
Аниқланишича, тушкунликка тушиб қолишга ўз кумирларининг аккаунтларини кўздан кечириш ва улар билан ўзини таққослаш сабаб бўлади.
Ижтимоий тармоққа тез-тез ташриф буюриш аёлларда салбий ҳиссиётларни юзага келтириб, психологик бузилишларга сабаб бўлади. Машҳурларнинг ёрқин суратларини томоша қилиш аёл ва эркакларнинг ўзига нисбатан баҳо бериш даражаси пасайишига олиб келади. Оқибатда юзага келган тушкун ҳолатдан мутахассис ёрдамисиз чиқиб кетиш қийин деб ҳисобланмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2015 йилнинг сентябрь ойи натижаларига кўра, дунё бўйича Instagram фойдаланувчилари сони 400 миллиондан ошган.
Изоҳ (0)