Таиланд фуқароси қирол ва унинг ити ҳақидаги ҳажвий мақолани Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида жойлаштирганлиги учун «жаноби олийлари»ни ҳақорат қилганликда айбланиб 37 йил муддатга озодликдан маҳрум бўлиши мумкин. Бу ҳақда айбланувчининг адвокати берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
27 ёшли Таиланд фуқароси Танакорн Сирипайбунга бир қатор бошқа айбловлар ҳам қўйилган бўлиб, жумладан, у қайта ишланган қирол суратининг остида «менга ёқди» белгисини қўйиб, суратни дўстлари билан ўртоқлашганлиги, мамлакатда порахўрликнинг авж олганлигини акс эттирувчи чизмани чизиб тармоққа чиқарганлиги каби компьютер жиноятларини содир қилганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)