Ёш ижодкор Камилла «Иллюзия» деб номланган рус тилидаги таронаси орқали кўпчиликнинг эътиборини ўзига қаратди.
Шу кунларда хонанда ўзбек тилидаги «Энди севмагандай» қўшиғига ишланган тўлиқ анимацион клипини оммага намойиш этди.
Клип 3D форматида Pomidor entertainment продюссерлик марказида тайёрланди. Клипни тайёрлаш жараёни уч ой давом этди.
Клипдаги бош қаҳрамон Камилланинг ўзидан чизиб олинган.
Камилла — ёш, истеъдодли хонанда. Ижодини 4 ёшидан Тошкентдаги «Алладин» эстрада гуруҳида бошлаган.
2009 йил мусиқа мактабини фортепиано йўналиши бўйича аъло баҳолар билан тамомлаб, Эстрада ва цирк коллежининг «Эстрада вокали» йўналишига ўқишга киради.
2012 йилдан эса таълимни Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат институтида «Мусиқий театр актёри» ихтисослиги бўйича давом эттирмоқда.
У 2015 йили Pomidor entertainment продюсерлик маркази билан шартнома имзолаб, бугунги кунда Камилла тахаллуси остида ижод қилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)