Хонанда Нигора нима учун ўз тўйида отаси билан бирга валс тушганини изоҳлади. Бу ҳақда у «Даракчи» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Бугунги кунда қизнинг дадаси тўйнинг бошида бир-икки соат меҳмон бўлиб кетиши урф бўлган. Биз ҳам аввалига шундай йўл тутмоқчи эдик. Аммо қайнотам: ‘Қуда, фарзандларимизнинг бахтли кунида сиз ҳам тўй охиригача меҳмон бўлинғ, — дея таклиф қилдилар», — деди Нигора.
«Рақсга келсак, дадам аслида жуда рашкчи инсон. Айниқса, мени ҳаммадан кенжа қиз бўлганим учун қизғанадилар. Турмуш ўртоғим билан рақсга тушаётганимни кўриб, бироз қизғандилар, шекилли, рақсга тушишни таклиф қилдилар. Тўйдан аввал бу рақсни режалаштирмагандик», — деди Нигора.
Эслатиб ўтамиз, хонандалар Ойбек ва Нигоранинг тўйи 21 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтганди. Тўйдан бир ҳафта ўтар-ўтмас, улар тўй хизматларига чиқишни бошлади.
Изоҳ (0)