Хитойнинг марказий қисмидаги Чунцин шаҳри ҳудудида жойлашган карст ғорлардан улкан саламандра топилди, деб хабар беради The Daily Mail.
Сувда ҳам, қуруқликда ҳам яшовчи ушбу саламандранинг узунлиги 1,4 метр, оғирлиги эса 51,7 килограммга етади. Йўқолиб кетиш арафасида турган ҳайвоннинг ёши 200 йил деб баҳоланмоқда.
Амфибия тадқиқ этиш учун олимларга тақдим этилди. Хитойда саламандралар қонун билан қўриқланади. У халқ табобатида кўплаб дори-дармон воситаларининг манбаси сифатида қадрланади.
Хитой улкан саламандраси (Andrias davidianus) ҳозирги пайтда сувда ҳам қуруқликда ҳам яшовчи ҳайвонларнинг энг йириги ҳисобланади. У табиатда жуда кам учрайди.
Изоҳ (0)