Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 14—15 декабрь кунлари Чжэнчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг 14-мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Mil.ru»

Фото: «Mil.ru»

Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари ШҲТга аъзо давлатларнинг Кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга ошириш жараёнини ҳамда ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Тадбирда ШҲТда кузатувчи давлатлар – Афғонистон, Беларусь, Эрон, Ҳиндистон, Мўғулистон ва Покистон вакиллари, шунингдек, ШҲТ ишчи органлари — Котибият, МАТТ ижроия қўмитаси, Ишбилармонлар кенгаши ва Банклараро бирлашмаси, қатор халқаро ва минтақавий ташкилот ва форумлар – БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, МДҲ, АСЕАН ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг раҳбарлари иштирок этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия президентлигига номзод Дўғу Перинчек сайловда ғалаба қозонса, мамлакатни НАТОдан чиқаришга ваъда берди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 март куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Спорт
Криштиану Роналду терма жамоалар миқёсида иккита тарихий рекорд қайд этди