Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Мавсумлар оралиғида «Бунёдкор» футбол клуби тузилмасида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Бунёдкор» ФК матбуот хизмати

Фото: «Бунёдкор» ФК матбуот хизмати

Ана шу ўзгаришлардан бирига мувофиқ, Сергей Иванович Лушчан бундан буён «Бунёдкор» ФКнинг спорт директори лавозимида ишлайди. У клубда янги тузилган Мураббийлар кенгаши аъзосига ҳам айланди.

Сергей Лушчан футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг «Бунёдкор» болалар-ўсмирлар футбол мактабини ташкил этишда ва уни ривожлантиришда жонбозлик кўрсатди.

2014 йилнинг ёз фаслида Сергей Лушчан асосий жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан икки бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олди.

Агар бугунги кунгача Сергей Иванович футбол мактабига директорлик қилган бўлса, бундан буён унинг вазифалари янада кенгаяди. Энди унинг зиммасига ёш болалардан тортиб, то асосий таркибгача бўлган барча жамоаларга эътибор қаратиш вазифаси юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушчан 2015 йилнинг сентябрь ойида «Бунёдкор» бош мураббийлигидан истеъфога чиққанди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар