Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон савдо-сотиқда энг қулай режим ўрнатган мамлакатлар рўйхати Бразилия билан тўлдирилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».

Фото: «Regnum.ru»

Фото: «Regnum.ru»

2009 йил 28 майда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Бразилия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодиёт ва савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим имзоланган, у 2015 йилнинг 17 август куни кучга кирган эди.

Ушбу режим божхона имтиёзлари, шунингдек, импорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга солинадиган солиқлар ва йиғимларга нисбатан афзалликлар тақдим этилишини назарда тутади.

Энг қулай режимдаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланган мамлакатлар рўйхати энди 46 давлатдан иборат бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар