• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +43°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Усмонов, Алина Кабаева, Севара Назархон ва қўшни мамлакатларда муваффақиятга эришган бошқа ўзбекистонликлар

    Бу инсонларни нафақат муваффақият ва машҳурлик, балки умумий Ватан — Ўзбекистон ҳам боғлаб туради. «MakeBiz.uz» нашри асосан Россияда бизнес, кино, телевидение ва шоу-бизнес соҳаларида катта муваффақиятга эришган ўзбекистонликларни бир саҳифага жамлади.

    Алишер Бурҳонович Усмонов, 62 ёшда

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Наманган вилояти, Чуст шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Тадбиркор, USM Holdingс асосчиси.

    Муваффақият сири: Боғлаб бўлмайдиган нарсаларни боғлай олиш қобилияти.

    Ўзи ҳақида: Мен ишонч ва ҳиссиётга асосланиб маблағ берадиган инсон эмасман, мен барча компанияларни яхшилаб ўрганиб чиқаман.

    Пул ҳақида: Пул виждонни ўлдирмаслиги керак. Виждоним билан келишиб яшайман. Бу ҳаётимнинг асосий мақсадидир.

    Бизнес ҳақида: Мен ҳар доим айтганман — ўзим хоҳламаган тарзда бизнесменга айландим. Шахсий даромад мен учун асосий мақсад эмас. Турли нашрлар томонидан тузиладиган рейтинглар ҳар қандай бадавлат инсоннинг ҳақиқий ҳолатини кўрсатиб бера олмайди. Гап рақамларнинг хатолигида эмас, инсоннинг бойлиги ҳаёти давомида ўзи, яқинлари ва хайрияга ажратадиган маблағлари билан сарфлаб юборилади. Қолган ҳаммаси эса энди уники эмас. Инвестицияларим янги ташаббусларга старт бериш, шунингдек, йирик хайрия ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради. Катта эҳтимол билан, тез орада мен ўзимнинг энг асосий ташкилотим сифатида «Санъат ва спорт» хайрия жамғармасини кўрсатишни бошлайман.

    Паттоҳ Қаюмович Шодиев, 62 ёшда

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Жиззах.

    Меҳнат фаолияти: Қозоғистондаги энг йирик тоғ-кон саноати компанияси — ENRC эгалари ва асосчиларидан бири. Ҳомий.

    Муваффақият сири: Агар фойда, зарурат, истиқбол бўлса, ҳар қандай бизнесни сотиш мумкин.

    Искандар Қаҳрамонович Маҳмудов, 51 ёшда

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Бухоро.

    Меҳнат фаолияти: Урал тоғ-металлургия компанияси (УТМК) асосчиси ва президенти.

    Муваффақият сири: Мустақиллик ва эҳтиёткорлик.

    Ўзи ҳақида: «Қўрқиш» сўзи менга умуман ёқмайди.

    Пул ҳақида: Тобутда пул билан ётгандан кўра, хотиним ва болаларим билан яшашни маъқул кўрганман.

    Бизнес ҳақида: Бизнесда ҳеч кимдан қўрқмаслик керак. Хавотирланиш керак. Хусусан, биздан ҳам. Чунки хафа қилганларни биз ҳеч қачон унутмаймиз.

    Лев Авнерович Леваев, 59 ёшда

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Lev Leviev Group холдинги эгаси ва раҳбари, Africa Israel Investments холдинги эгаларидан бири.

    Ўзи ҳақида: Авлодларимнинг ҳар бирига, улар ўзаро жанжаллашмасликлари ва бир-бирларидан хафа бўлмасликлари учун, биттадан бизнес-салтанатни мерос қилиб қолдиришни истайман.

    Иши ҳақида: Мен пул ишлаб топишга мажбурман, чунки хайрия билан шуғулланишим керак.

    Ирина Винер, 67 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Самарқанд шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Бадиий гимнастика бўйича мураббий.

    Муваффақият сири: Ўртача — ҳеч қачон етарли эмас.

    Ўзи ҳақида: Молиявий жиҳатдан мустақилман, шу сабабли истаган ишимни қила оламан, бироқ бекорчилик билан машғул бўлишни истамайман. Ўйлашимча, эркинлик — ўзимиз учун танлайдиганимиз занжирнинг узунлигидир. Мен қисқагина арқон танлаганман, у мени тўла қаноатлантиради, нолимайман.

    Алина Маратовна Кабаева, 32 ёшда

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Тошкент шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Жамоат ва сиёсат арбоби, «Миллий медиа гуруҳ» холдинги директорлар кенгаши раиси.

    Муваффақият сири: Ўзига бўлган ишонч инсонни муваффақият сари етаклайди. Мен мағлуб бўлишни истамайман. Бугун ғалаба қозона олмасман, бироқ эртага ғолиб чиқишимни аниқ биламан.

    Ўзи ҳақида: Шарқона тарбия олганимдан жуда миннатдорман. Ҳатто энг кучли ва энг муваффақиятли аёл ҳам бир нарсани англаши керак: эркак — энг асосийси.

    Гимнастика ҳақида: Бадиий гимнастика — фақат томошабинлар бўладиган жой эмас. Бу ерда ҳакамлар, баҳолар, яъни, санъатдан кўра кўпроқ спорт бор.

    Мухторали Ҳасанбоевич — Макс Иброҳимов, 60 ёшда

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Биргалик қишлоғи.

    Меҳнат фаолияти: Калининграддаги «МАКСИК» мебел фабрикаси асосчиси.

    Муваффақият сири: Қолипларни буз!

    Ўзи ҳақида: Ерда етти миллиард одам яшайди. Уларнинг олти миллиарди менинг ўрнимда бўлишни истарди.

    Иши ҳақида: Ишчи маълум бир вақт давомида бешта тирсакқўйгич тайёрлаши керак. Агар у олтита тайёрлаган бўлса, уларнинг бирортаси носоз ё нобоп бўлиши эҳтимоли катта. Агар тўртта тайёрлаган бўлса, уни ишдан ҳайдаш керак — чунки у навбатдаги сменадагиларнинг ишини оғирлаштирди. Бешта тайёрласа — ҳаммаси аъло даражада! Кенгайишнинг имкони йўқ — сифатни йўқотасан. Агар кўп диван ишлаб чиқаришни хоҳлаётган бўлсанг, бошқа, иқтисодий жиҳатдан самаралироқ вилоятда фабрика қуриш керак. Менга шу керакми? Барибир нариги дунёга битта бўлса-да оромкурсини олиб кета олмасам. Афсус.

    Пул ҳақида: Қачонлардир бойларни кўргани кўзим йўқ эди. Инсон қандай хоҳласа, шундай яшашга ҳақли. Лекин вақтнинг камида 20 фоизини илоҳий даъватларга мос равишда ўтказмоқ керак.

    Илҳом Исмоилов, 35 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Андижон.

    Меҳнат фаолияти: Палов етказиб бериш бўйича «Plov.com» сервиси асосчиси.

    Муваффақият сири: Модомики талаб бор экан, чиройли таклиф билан чиқиш керак.

    Иши ҳақида: «Plov.com» палов етказиб бериш хизматининг бирламчи мақсади — одамларга қувонч ва хурсандчилик улашишдир. Бу ўзига хос ижобий безорилик.

    Дмитрий Вадимович Харатян, 55 ёшда

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Театр ва кино актёри.

    Муваффақият сири: Мен билан содир бўлган воқеаларнинг барчаси — шунчаки омад ёки тасодиф.

    Ўзи ҳақида: Мен — идеалистман.

    Иши ҳақида: Аксарият эътиборга молик ролларим — ижобий қаҳрамонлар. Менга кўпинча муҳаббатга ошуфта қаҳрамонларнинг ролларини таклиф қилган бўлишса-да, кўп жиҳатдан характерли актёрман. Бироқ бу амплуада аниқ бир ёш чегаралари бор, катта ёшли персонажни эса жисмоний жиҳатдан тортолмайман. Лекин нолисам гуноҳ бўлади. Кинода турғунлик бўлган даврда ҳам, мен фильмларда суратга тушишда давом этганман. Менга ҳар доим омад кулиб боққан.

    Баҳодир Турсунович Йўлдошев, 41 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Каттақўрғон (Самарқанд вилояти).

    Меҳнат фаолияти: Театр ва кино актёри, театр режиссёри, клипмейкер.

    Муваффақият сири: Ўзингни ўзинг кўтар.

    Ўзи ҳақида: Бу баландпарвоз гапдек туюлар, бироқ мен ҳақиқий ватанпарварман!

    Пул ҳақида: Моддий жиҳатдан бой эмасман, бироқ менинг севимли беш фарзандим ва гўзал аёлим бор. Бу — ҳаётдаги энг асосий ютуқларимдир.

    Иши ҳақида: Клип бошидан томошабинлар эътиборини ўзига қаратиши керак. Ижрочининг сўзларидаги мазмун ва ҳиссиётларни етказиб бериш — клипнинг бош мақсади шу.

    Наргиз Пўлатовна Зокирова, 44 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Тошкент шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Хонанда.

    Муваффақият сири: Руҳан тушкунликка тушмаслик керак.

    Ўзи ҳақида: Мен жуда камтар ва уятчан инсонман. Бугун эга нарсаларимга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўламан ва ўзим яшаётган дунёни асрашга ҳаракат қиламан.

    Иши ҳақида: Ҳар сафар ўзимга ўзим: «Янада яхшироқ куйлашим мумкин эди», — деб айтаман. Ҳар ҳолда бу: «Мен юлдузман, ҳар нарсага эришиб бўлдим», — дегандан кўра яхшироқ. Агар шундай десам, ижодий жиҳатдан ўлган бўламан.

    Севара Анваржоновна Назархон, 38 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Андижон вилояти, Асака шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Хонанда, машшоқ, бастакор.

    Муваффақият сири: Дўстларим — менинг хазинам.

    Ўзи ҳақида: Пропискам Тошкентда эканлигини айтишни яхши кўраман. Бундан ақлбовар қилмас даражада фахрланаман ва бу ердан ҳеч қаёққа кетмайман.

    Иши ҳақида: Мен томоша қўймайман. Кўпроқ ҳикоя қиламан, мусиқий йўл билан. Айнан шу нарса менинг руҳимга яқин. Бунда мен ўзимни топганман, бунда ўзимни қулай ҳис қиламан, шу билан яшайман. Асосийси, ҳаммасини ҳаққоний бўлишини хоҳлайман.

    Оксана Владимировна Нечитайло (Согдиана), 31 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Навоий вилоят, Зарафшон шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Хонанда, кино актрисаси.

    Муваффақият сири: Тасодифлар тасодифан бўлмайди.

    Ўзи ҳақида: Манманлик ва такаббурлик — менга хос эмас. Атрофимдаги ҳамма нарсага эҳтиёткорлик билан муносабатда бўламан.

    Иши ҳақида: Мен ривожланишда давом этишни, катта ва кичик мақсадларимга етишни истайман. Диванда ўтириш ҳаммасидан ҳам осон, бироқ ҳаёт бир зумда ўтиб кетади. Мен эса орзуимни рўёбга чиқаришни — куйлаш, куйлаш ва яна бир бор куйлашни истайман.

    Равшана Куркова, 35 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Тошкент шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Кино актрисаси.

    Муваффақият сири: Нима хоҳлаётганимни биламан. Айнан шу нарса олға ҳаракат қилишимга ёрдам беради.

    Ўзи ҳақида: Мен бахтли инсонман, чунки ҳақиқатан ҳам севган ишим билан шуғулланаман. Менинг устунлигим — нозик кўриниш, паст овоз ва ишонч билан гапиришни қориштира олганимдадир.

    Иши ҳақида: Ҳар қандай ижодкор инсон ўзининг «қулайлик ҳудуди»дан ташқарига чиқиши шарт... Ҳар қандай соҳасида муваффақиятнинг 70 фоизига меҳнат орқали эришилади. Ундан кейинги ўринда — нима қилиш кераклигини айтадиган мураббийга бўлган садоқат, уни тушуниш ва унга бўлган ишончдир.

    Дилбар Файзиева, 25 ёш

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Фото: «MakeBiz.uz»

    Туғилган жойи: Тошкент шаҳри.

    Меҳнат фаолияти: Журналист, телебошловчи.

    Муваффақият сири: Барча жавоблар ўзимизда бор, бироқ кундалик «шовқинлар» таъсирида баъзан уларни эшитиш қийин бўлади.

    Ўзи ҳақида: Мен интровертман. Қарор қабул қилиш учун тез-тез ички оламимга «йўл оламан».

    Иши ҳақида: Жонли эфир — ўзига тортувчи, ҳаяжонли иш! Уни бир марта ҳис қилганингдан сўнг, бошқачасига яшолмайсан. Шу билан бирга, у изчил тайёргарликни талаб қилади.

    14.12.2015, 16:47   Изоҳ (0)   93737
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ШҲТга аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси Чжэнчжоу шаҳрида бўлиб ўтади

    14.12.2015, 14:10

    Иштихондаги пилла компанияси тўрт йил давомида ҳисоботларда тонналаб маҳсулотни қўшиб ёзгани аниқланди

    14.12.2015, 13:00

    Бўстонлиқда фирибгар газ назоратчилари қўлга олинди

    14.12.2015, 12:46

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2780 сўмдан ошди

    14.12.2015, 12:16

    Тошкентда Боғишамол ва Мирзо Улуғбек кўчаларини бирлаштирувчи Кабел заводи орқали ўтган йўл очилди

    14.12.2015, 11:27

    1 январдан алкоголли маҳсулотлар учун энг кам нархлар ошади

    14.12.2015, 10:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Солиқ қўмитаси мол-мулк ва ер солиғидан қарздор ташкилотлар ходимларини огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 22 июл, 18:08

    Ўзбекистондан чет элга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони кўпайди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:55

    Чехословакия ва Украинанинг ўхшаш тақдири – Гитлер ўз босқинчилик ҳаракатларини қандай бошлаган эди?

    Дунё | 22 июл, 17:45

    Тошкентда тиббий кўрик вақти беморига шаҳвоний шилқимлик қилган шифокорга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:30

    Зоминда 7 мингдан зиёд аҳоли иш билан таъминланадиган маиший техника заводи ишга тушади

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:21

    Голливуд юлдузи Уилл Смит исмини ўзгартирмоқчи

    Кино | 22 июл, 17:20

    Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 17:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.