Ҳиндистон ва Покистон кенг қамровли мулоқотни бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Свараж маълумотига таяниб «РИА Новости» хабар беради.
«Покистон билан музокараларни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинди. У ‘Кенг қамровли икки томонлама мулоқот’ номини олди. Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларига мулоқот доирасидаги учрашувлар жадвали ва шартларини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берилди», — деди у парламентдаги чиқишида.
«Покистон билан янги мулоқот иккита мақсадни кўзда тутади: муаммоли масалаларни муҳокама этиш орқали конструктив ечимлар йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ва шу билан бир пайтда ҳамкорлик учун алоқаларни ўрнатиш. Янги мулоқот барча ҳудудларда тинчлик ва тараққиётнинг бошланишини англатишига ишончимиз комил», — деб таъкидлади Сушма Свараж.
Изоҳ (0)