Исёнчиларнинг назоратида бўлган Дамашқ шаҳрига туташган ҳудудга ҳаво ракетаси учирилганлиги оқибатида 28 киши, шу жумладан, икки нафар бола ва мактаб директори ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Европейская Правда» хабар қилмоқда.
Кузатувчилар таъкидлашича, номаълум ҳарбий самолётлар Сурия пойтахтининг шимоли-шарқидаги Дума шаҳрига зарба берди. Сурия армияси томонидан учирилган «ҳаво-ҳаво» туридаги ракеталар эса яқин туташган ҳудудларга, шу жумладан, Шарқий Гутага келиб тушди.
Сўнгги ойларда бу ҳудуд кучли бомбардимонлар остида қолмоқда. Сурия армияси ҳукумат ҳудудларига ҳужум қилган жангарилар уларнинг асосий нишони эканлигини таъкидламоқда.
SANA давлат ахборот агентлигининг маълум қилишича, Дамашқнинг турар-жой кварталларига уюштирилган миномёт зарбалари оқибатида уч нафар фуқаро ҳалок бўлиб, камида 30 киши тан жароҳати олган.
Изоҳ (0)